1 март ўзбек шоираси садоқат тимсоли Зулфияхоним таваллуд куни нишонланди.

2022 йил 1 март куни «Адиблар хиёбонида» Тошкент тиббиёт академияси профессор – ўқитувчилари, хамда талабалар иштирокида шоира Зулфияхонимнинг таваллуд куни байрами нишонланди. Тадбирда шоиранинг ёзган шеърларидан ёд айтдилар. Тадбир жуда қизиқарли ва таассуротларга бой бўлди.

Тошкент Тиббиёт Академиясида 2022 йил 9 феврал куни Буюк мутафаккир шоир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий адабий меъроснинг жахон тамаддунида тутган ўрни ва XXI аср” мавзусида маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Шадманов Алишер Каюмович табрик сўзи билан очиб берди. Сўнгра Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира Умида Абдуазимовани “Навоий шеъриятини ўрганиш масалалари” мавзусида шеърий чиқиши  бўлиб ўтди. Кейин Тошкент тиббиёт Read More …

Болалар касалликлари пропедевтикаси кафедрасида ТИЖ олмпиадаси биринчи босқичи ўтказилди.

2022 йил 21 январь куни соат 10.00 да олимпиада онлайн тарзида бўлиб ўтди.   3 курс барча гурухлардан талабалар қатнашдилар. Жами бўлиб 23 та талаба маърузалар билан қатнашди. Барча иштирокчиларнинг маърузалари тингланди ва муносиб бахоланди. 1- ўрин  1- сон даволаш факултети Read More …

Янги йил байрам табриги

Айни дамларда юртимизда байрам шодиёналари давом этмоқда. 2021 йил ортда қолиб, янги 2022 йил кириб келмоқда. Шу файзли паллада ҳар бир инсон эзгу умидлар билан ўз олдига катта мақсадлар қўяди, дўсту қардошларига, яқинларига ҳам яхшиликлар тилайди. Хурматли  Тошкент Тиббиёт Академияси Read More …

Кафедрада ходимларнинг туғилган кунлари нишонланяпти

  2021 йил 25 октябрь куни кафедрада ассистент Сагдуллаева Мафура Абдукаримовнанинг туғилган куни байрами нишонланди. Кафедра мудири профессор Бобомуратов Турдиқул Акрамович Мафура Абдукаримовнани табрикладилар. Бошқа барча ходимлар ассистент Сагдуллаева М.А ни қизғин табриклаб, самимий тилакларни билдирдилар.

Болалар касалликлари пропедевтикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари “Ғалаба боғи”: ва “Шон-шараф” давлат музейига ташриф буюрдилар

2021 йил 19 июнь куни Тошкент тиббиёт академияси болалар касалликлари пропедевтикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари кафедра мудири, профессор Т. А. Бобомуратов бошчилигида Ғалаба боғи мажмуасига ва “Шон-шараф” давлат музейига ташриф буюрдилар. Боғда уруш даври манзаралари, жумладан, окоп ва блиндажлар, палаткалар, дала ошхоналари Read More …