Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Шадманов Алишер Каюмович табрик сўзи билан очиб берди. Сўнгра Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира Умида Абдуазимовани “Навоий шеъриятини ўрганиш масалалари” мавзусида шеърий чиқиши бўлиб ўтди.
Кейин Тошкент тиббиёт академиясининг “Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси” жамоасининг бадиий чиқишлари билан тадбир янада қизиқарли ўтди. Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси проректори, профессор Бобомуратов Турдикул Акрамович қатнашувчиларни байрам билан қизғин табрикладилар. Байрам тадбири жуда қизиқарли ва таассуротларга бой тарзда ўтди.