Янги йил байрам табриги

Айни дамларда юртимизда байрам шодиёналари давом этмоқда. 2021 йил ортда қолиб, янги 2022 йил кириб келмоқда. Шу файзли паллада ҳар бир инсон эзгу умидлар билан ўз олдига катта мақсадлар қўяди, дўсту қардошларига, яқинларига ҳам яхшиликлар тилайди. Хурматли  Тошкент Тиббиёт Академияси жамоаси, профессор ўқитувчилари! Барчаларингизни кириб келаётган янги 2022 йил йил билан чин юракдан самимий табриклаймиз! Сизларга сихат-саломатлик, оилавий бахт,  илмий ва педагогик фаолиятларингизда улкан ривожлар ва муваффақиятлар тилаймиз. Янги йил барчага омадли ва қувончли йил бўлсин!

Болалар касалликлари  пропедевтикаси кафедраси жамоаси ва кафедра мудири т.ф.д., профессор Бобомуратов Т.А.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan