2021 йил 28 декабрь куни Тошкент Тиббиёт Академияси “Болалар касалликлар кафедраси” ассистенти Маллаев Шухрат Шерқулович “Ювенил ревматоид артритнинг клиник -генетик тавсифи ва унинг хронотерапия натижалари прогнози” номли номзодлик диссертациясини муваффақиятли химоя қилди. Кафедра ходимлари, яқин дўстлари Ш.Ш Маллаевни бу ютуқ билан қизғин табрикладилар. Кафедрамиз жамоаси номидан Маллаев Ш.Ш ни номзодлик диссертациясини ёқлаганлиги муносабати билан табриклаймиз ва келгуси ишларида улкан зафарлар тилаймиз